Куни кеча хонанда Муниса Ризаева тўйларга қанча пул эвазига чиқиши ҳақида сўз очди...
Муниса Ризаева: — Тўйларга 600 доллар эвазига бораман. Лекин бунинг ҳаммаси ўзимга қолади, деб ўйлаш ҳато! Ҳар бир хизматга кириб чиққанимда, ўзим учун 150 долларгина олиб қоламан. Чунки, жамоамда ўн киши ишлайди, уларни хизмат ҳаққи бор. Қўшиқ ёзилгунича, клип эфирга кетгунича кадр ортида қоладиган қанчадан қанча харажатлар мавжуд. Шуларни ҳаммасини ана шу тўйларнинг ҳисобига қоплаяпман. Биласизми, “Шоу бизнесни тадбиркорликка айлантириб бойишяпти” деганларга бир гапни айтиб ўтмоқчиман. Ишонсангиз, олти йил ичида битта уй ҳам сотиб ололмадим. Санъаткорга ҳар куни байрам, деб ўйлашади. Йўқ! Суткалаб ухламаймиз. Шу қийинчиликларда бир кун яшаган инсон “машҳурлик маззада” деган гаплар ёлғонлигини ҳис этишади.