Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида яшовчи, ёввойи асал йиғиш билан шуғулланувчи Сук Муҳаммад Далала ари заҳрини ҳис қилмайди ва оғриқ сезмайди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Ижтимоий тармоқларда унинг асал йиғаётгани, табассум билан ариларни тутиб, майкасининг ичига солаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди. Унинг айтишича, 15 йиллик фаолияти давомида ари заҳрига нисбатан иммунитет пайдо бўлган. Ари чақса, салгина лаблари шишар, аччиқ ва қайноқ чой ичса, бу шишлар ўз-ўзидан ўтиб кетар экан.






