1

"Сабот" фильми Москва халқаро кинофестивалида намойиш этилади

МАДАНИЯТ 01.02.2018, 16:27
"Сабот" фильми Москва халқаро кинофестивалида намойиш этилади

Жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари дунёнинг нуфузли кинофестивалларидан бири ҳисобланган Москва халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. “А” категориядаги ушбу фестивалда мамлакатимиз киноижодкорларининг “Сабот” бадиий фильми намойиш этилади.

Режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган ушбу тўлиқ метражли фильм Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан кўплаб хорижий фестивалларга тақдим этилган.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Сабот” фильмида Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиш арафасидаги давр – 1980-йиллар воқеалари тасвирланган, қорақалпоғистонлик собиқ байналмилал жангчининг хотиралари, ўй-хаёллари, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролларни актёрлар Карим Мирходиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамроев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминова ижро этган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1