АҚШ нинг диққатга сазовор жойларидан бўлган машхур Гранд-Каньон яқинида содир бўлган бир моторлик вертолётнинг халокати қурбонлари Британия фуқаролари эканлиги хақида Sky News телеканалига Британия ташқи ишлар вазирлиги вакили хабар берди, деб ёзди RIa.ru нашри.
Eurocopter EC 130 Вертолёти билан боғлиқ нохуш ҳодиса, шанба 10 февраль куни маҳаллий вақт билан 17:20 ларда содир бўлган, халокат сабаблари номаълум.
Вертолёт бортидаги йўловчилар сони ётти киши атрофида бўлган. Йўловчиларининг уч нафари ҳалок бўлган, қолган тўрт киши оғир аҳволда касалхонага ётказилган.
"Биз ҳалокат қатнашчилари бўлган олти нафар Британия фуқароларнинг оила аъзоларига қўлимиздан келган ёрдам кўрсатмоқдамиз ва АҚШ шошилинч хизматлари билан хамкорликда иш олиб бормоқдамиз" — дея хабар берди телеканал ташқи ишлар идораси вакилининг сўзлариги таянган ҳолда.