1

Ат-Термизий ҳақидаги фильмга актёр ва актрисалар синовдан ўтказилмоқда

МАДАНИЯТ 14.02.2018, 17:24
Ат-Термизий ҳақидаги фильмга актёр ва актрисалар синовдан ўтказилмоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан Имом Исо ат-Термизий ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олинади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар беради.

Хабарга кўра, фильм сценарийси Ат-Термизийнинг ҳаёти, фаолияти билан боғлиқ воқеалар ва унинг устози Имом Ал-Бухорий билан ўтказган машғулотлари ҳақидаги ҳикоялар асосида ёзилган. Лойиҳани амалга оширишда Шайх Абдулазиз Мансур ҳам ўзининг қимматли маслахатлари ва кўрсатмалари билан иштирок этмоқда.

Ҳозирда мазкур фильмни суратга олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Фильм режиссёри Абдухалил Мингноров.

Режиссёр фильм учун актёр ва актрисалар гуруҳини синовдан ўтказмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1