Beeline алоқа оператори Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги абонентлар учун фавқулодда ҳолатлар хизмати рақамларини териш тартиби ўзгарганлиги ҳақида хабар беради.
Бутун республика бўйлаб фавқулодда ҳолатлар ва маълумотлар хизмати рақамларини тартибга солиш ва шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоғига чиқишни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида қуйидаги рақамлар ўзгартирилди:
- 01 (ёнғинга қарши курашиш хизмати) – 101
- 02 (милиция) – 102
- 03 (тез ёрдам) – 103
- 04 (газ авария хизмати) – 104
- 050 (қутқарув хизмати) – 1050
- 0хх (бошқа хизматлар) – 10хх
Шундай қилиб, Тошкент абонентлари учун мобил ва қўзғалмас телефонлардан ягона териш тартиби ўрнатилмоқда: 101, 102, 103, 104, 1050 ва бошқа, # белгисиз. Келгуси уч ой давомида янги халқаро форматга равон ўтиш учун ҳам янги, ҳам эски рақам териш турлари амал қилади.