1

Сингапур метрополитени автоматик бошқарувдан воз кечмоқчи

ДУНЁ 05.03.2018, 13:01
Сингапур метрополитени автоматик бошқарувдан воз кечмоқчи

Сингапур метрополитени раҳбарияти поездларнинг автоматик бошқаруви тизимларидан воз кечмоқчи. The Straits Times газетасининг хабар беришича, бунга ҳаракатланишда юзага келаётган узилишлар сабаб бўлган. Метрополитен матбуот котиби Тэмми Таннинг сўзларига қараганда, бошида ҳайдовчисиз поездлар йўналишида тиғиз пайтларда фақат битта оператор кузатиб бориши белгиланган бўлиб, бу барча поездларда йўлга қўйилмаганди.

— Энди қабул қилинган қарорга биноан, метрополитеннинг иш вақти давомида ҳар бир поездда биттадан машинист бўлади, – деб қўшимча қилди Тан. — Оператор-машинистлар поездларда фақат йўловчиларга далда бўлиш учунгина эмас, балки турли ҳодисаларда тезкор чораларни қўллаш учун ҳам зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сингапурда 2003 йилда дунёда биринчи маротаба ҳайдовчисиз поездларда ҳаракатланувчи метрополитен линияси ишга тушган эди. Шаҳар–давлатнинг метрополитени 200 километр масофада хизмат кўрсатади. Бу транспорт хизматидан ҳар куни 2 миллион киши фойдаланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1