Sevimli

Пол Уокернинг укалари Форсаж 7 фильмини суратга олишда қатнашишди (ФОТО)

ШОУ-БИЗНЕС 22.05.2014, 14:02
Пол Уокернинг укалари Форсаж 7 фильмини суратга олишда қатнашишди (ФОТО)

Калифорния штатида Форсаж 7  фильмининг суратга олиш жараёни авжида. Ғарб матбуоти ушбу фильмни Малибу соҳилларида суратга олиш жараёни туширилган  суратларни тақдим этишмоқда. Суратларда Вин Дизель, Мишель Родригес, Жордана Брюстер ва бошқа машҳур актёрлар акс этган. 

Голлидув актёрларидан ташқари фильмда марҳум Пол Уокернинг укалари Калеб ва Коди ҳам иштирок этишмоқда. Улар Universal Pictures кинокомпаниясига ушбу фильмда бош ролларни ижро этиб келган акаси Пол Уокер образида намоён бўлиб, фильмни тугатиб қўйишга ёрдам беришмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Пол Уокер 2013 йилнинг 30 ноябр куни автоҳалок қурбони бўлган эди. Уокернинг ўлимидан сўнг Universal Pictures фильмни суратга олиш ишларини номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида баёнот берган. Пол Уокер фильмнинг деярли 60 фоизини якунлаган. "Форсаж"нинг навбатдаги қисми тақдимоти 2015 йилнинг 10 апрелига мўлжалланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+38.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1