“Дийдор” театр студияси таълим беришни ва ижодни биргаликда уйғунлаштиради. Педагоглар санъатга энди қадам босаётган ёш актёрларга сабоқ бўладиган, ўз касбларига садоқат ва меҳр туйғусини уйғотадиган спектаклларни танлаб, саҳналаштирадилар.
Яқинда “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студиясида режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан озарбойжон халқининг севимли асари ҳисобланмиш “Аршин мол олон” номли спектакли саҳналаштирилди. Мазкур спектаклнинг премьераси 8 март куни бўлиб ўтди.
Ушбу саҳна асарини қайта жонлаштиришда театр студиясининг қуйидаги ёш ва машҳур актёрлари қатнашдилар:
Асқар – Ўлмас Ўраев
Гулчеҳра – Хуршида Арабшоева
Сулаймон – Адиз Ражабов
Осиё – Феруза Норматова
Султонбек – Умаржон Жумаев
Жахонбиби – Раъно Эгамбердиева
Вали – Жўрабек Арзиев
Телли – Юлдуз Ражабова