1

Астрономлар март ойида магнит бўронлари бўлиши хақида айтишмоқда

ДУНЁ 07.03.2018, 23:35
Астрономлар март ойида магнит бўронлари бўлиши хақида айтишмоқда

Астрономлар Ерни 18, 22 ва 26 март кунлари кучсиз магнит бўронлари ёпиши, 15, 16, 17 ва 21 март кунлари магнитосферанинг тўлқинланишини башорат қилишмоқда, дея хабар бермоқда Ria.ru нашри.

18 март куни кутилаётган магнит бўрони йил бошидан бери ушбу жараённинг учинчиси бўлади. Бунга қадар кучсиз магнит бўрони 19 февраль куни кузатилган. Олдинги ходисалар 15 январь куни рўйхатга олинган.

Астрономларнинг такидлашича, 5 баллик шкала бўйича 1 даражага киритилган магнит бўронлари энергетик системадаги кучсиз тебранишларга олиб келиши ва шу каби космик кемаларнинг бошқарув системаларига таъсир ўтказиши мумкин. Бўрон пайтида қутб ёғдулари 60 градус ва ундан юқорироқ кенгликларда кузатилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1