Дунёдаги энг катта алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи компания Coca-Cola биринчи бор ўзининг алкоголли ичимлигини ишлаб чиқармоқчи, дея хабар берди Ria.ru нашри.
Бундай ичимлик Японияда пайдо бўлади. Шу йўл билан улар мамлакатдаги машхур брендларни сиқиб чиқаришмоқчи. Бу ичимликларнинг даражаси учдан саккизга, бу ичимлик аёллар орасида жуда машхур.
Coca-Cola нинг Япониядаги бўлими бошлиғи Хорхе Гардуньо компания ўзига янги йўналишларни очаётганини такидлади.
“Бу бизнинг тарихимиздаги ноёб ҳолат. Coca-Cola ҳар доим диққатни фақат алкоголсиз ичимликларга қаратган эди”, – дея айтиб ўтди у компания сайтига қўйилган интервюсида.