1

Тўйи олдидан БАА га дам олишга борган туркиялик қиз авиаҳалокатда оламдан ўтди

ДУНЁ 12.03.2018, 09:56
Тўйи олдидан БАА га дам олишга борган туркиялик қиз авиаҳалокатда оламдан ўтди

Туркиянинг шахсий йўловчи ташувчи самолёти Эроннинг ғарбий қисмида ҳалокатга учради, деб хабар берди “РИА новости” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, самолёт БААнинг Шаржа шаҳридан Истанбулга парвозни амалга ошираётган бўлган. Ҳаво лайнери Чеҳармаҳал ва Бахтиёрия вилояти ҳудудларида ҳалокатга учраган. Ерга урилган самолёт воқеа жойида ёниб кетган.

Самолёт Туркиянинг Başaran Holding инвестицон компаниясига тегишли. Самолёт бортида 11 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчилар орасида туркиялик машҳур тадбиркор Ҳусейн Башараннинг 28 ёшли қизи Мина Башаран ҳам бўлган. У тўйи олдидан дугоналари билан дам олгани БААга борган.

Нашрнинг таъкидлашича, Мина 2013 йилдан бери холдинг директорлар кенгаши аъзоси бўлиб, отаси уни Başaran Holding раҳбарлигига тайёрлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1