1

2021 йилга келиб Қозоғистонда бензин тақчиллиги кузатилиши мумкин

ДУНЁ 13.03.2018, 11:07
2021 йилга келиб Қозоғистонда бензин тақчиллиги кузатилиши мумкин

Қозоғистонда айни вақтда нефтни қайта ишловчи учта завод фаолият кўрсатиб, мазкур заводлар ёнилғи-мойлаш материалларининг асосий турлари бўйича фақат ўрта муддатли истиқболгача ички бозор эҳтиёжларини қоплай олади, деб хабар берди Ўзбекистон ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, агентликнинг расмий сўровига Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги жавоб йўллаган бўлиб, унда Қозоғистонда нефтни қайта ишловчи тўртинчи заводни қуришни таҳлил қилувчи ишчи гуруҳ томонидан мамлакатнинг автобензин, дизель ёнилғиси ва авиакеросинга бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб, маълум хулосага келингани баён қилинган.

Унга кўра Қозоғистонда 2021 йилда автобензин, 2023 йилда дизель ёнилғиси, 2026 йилда авиакеросин тақчиллиги юзага келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1