1

Ҳиндистонлик эркак кесилган оёғини ёстиқ қилди (Видео)

ДУНЁ 13.03.2018, 11:31
Теглар: Видео
Ҳиндистонлик эркак кесилган оёғини ёстиқ қилди (Видео)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги клиникалардан бирида оёғи кесиб ташланган беморга ёстиқ ўрнида фойдаланиш учун унинг кесилган оёғи берилди, деб хабар қилди lenta.ru нашри.

Мазкур ҳолат акс видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Кадрда оёғининг тиззадан пастки қисми кесиб ташланган эркакнинг муолажа олаётган пайтида бошига кесилган оёғини ёстиқ қилиб ётганлигини кўриш мумкин.

Нашрнинг хабар беришича, ушбу ҳодиса Жханси шаҳридаги давлат тиббиёт коллежи қошидаги шифохонада юз берган. Шифохонада ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган ва воқеага алоқадор бўлган икки шифокор хизмат вазифасидан вақтинчалик четлатилган. Махсус комиссия айнан ким бемор боши остига унинг оёғини қўйганлиги юзасидан текширув олиб бормоқда. Шифокорларнинг айби ўз тасдиғини топадиган бўлса, уларга нисбатан жиддий чоралар кўрилади.

Шу билан бирга беморнинг яқинлари ва шифокорлар берган кўрсатмалар бир-биридан кескин фарқ қилмоқда. Шифокорларнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган Гханшям исмли эркакка шифохонада шошилинч ёрдам кўрсатилган. Шундан кейин шифокор бемор боши остига қўйишга нарса қидира бошлаган ва беморнинг яқинларидан бири унинг кесилган оёғини қўллашга қарор қилган. Бемор яқинларининг айтишича эса, оёқни эркак боши остига шифокорлар қўйишган ва уни ёстиқ билан алмаштиришдан бош тортишган. Натижада беморнинг яқинлари бозордан ёстиқ сотиб олишга мажбур бўлишган.

Эркакнинг оёғи автоҳалокат оқибатида узилиб кетгани ёки шифокорлар уни олиб ташлашга мажбур бўлганлари борасида ҳам аниқлик киритилмаган.

200 млндан кўпроқ одам яшайдиган Уттар-Прадеш Ҳиндистоннинг энг ночор штатларидан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, бу ердаги шифохоналарда кичик даволанишни ҳам анча узоқ кутишга тўғри келади, тиббий масъулиятсизлик эса кенг тарқалган ҳодисадир.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1