1

Туркман президентининг ўғли яна парламентга ўз номзодини қўйди

ДУНЁ 13.03.2018, 11:39
Туркман президентининг ўғли яна парламентга ўз номзодини қўйди

25 март куни Туркманистон миллий парламенти – Межлисга сайловлар бўлиб ўтади, дея хабар берди Туркманистон давлат матбуот хизмати маълумотига асосланиб Rus.azathabar.com нашри.

Нашрнинг хабар беришича, 6 чақириқдаги Межлисга миллий парламент депутатларининг 30 нафари номзодлик қилмоқда, номзодлар рўйхатида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар ҳам бор.

Кутилаётган мазкур Туркманистондаги парламент сайловларида 125 та ўрин учун 284 киши кураш олиб бормоқда. Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Демократик партия вакили Сердар Бердимуҳамедов номзод сифатида Ахал вилоятининг «Душак» сайлов округидан иштирок этади. Сердарнинг сиёсий рақиби Кака шаҳрида яшовчи 10-мактаб директорининг ўринбосари Огулжерен Гурдова ҳисобланади.

36 ёшли Сердар Бердимуҳамедов ҳозирги кунда амалдаги бешинчи чақириқ парламентнинг депутати ҳамда қонунчилик ва нормалар қўмитаси раиси ҳисобланади. Кейинги пайтларда расмий хабарларда давлат раҳбарнининг ўғли «халқ ўғли» сифатида талқин этилиб, унинг мамлакат тараққиёти, жумладан спорт, жисмоний тарбия соҳасидаги хизматлари юксак эътироф этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1