Наврўз байрами эшик қоқиб турган шу кунларда Остона шаҳрида ажойиб тадбир – “Бўғирсоқ” фестивали бошланди.
Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар тарқатди, деб ёзади ЎзА.
Мазкур тадбир Остона шаҳрининг 20 йиллиги ҳамда Наврўз байрами олдидан ташкил этилган.
Таъкидланишича, бу шунчаки оддий фестиваль эмас, балки қозоқ элининг меҳмондўстлиги, маданияти, миллий таомларини тарғиб қилувчи ажойиб лойиҳа, хайрия тадбири ҳамдир. Ҳафта давомида кўнгиллилар томонидан Остона аҳли ва меҳмонларига бўғирсоқлар ва бошқа мазали пишириқлар тарқатилади. Тадбир якунида байрам концерти ташкил этиш режалаштирилган.
13.03.2018 12:08
Қозоғистон пойтахтида бепул бўғирсоқлар тарқатилмоқда






