АсосийDunyo

Ишдан бўшатилган эркак ҳамкасбларини отиб, тасодифан квартирани портлатиб юборди

'Ишдан бўшатилган эркак ҳамкасбларини отиб, тасодифан квартирани портлатиб юборди'ning rasmi

Сербия пойтахти Белград шаҳрида жойлашган фирмалардан бирида ишловчи эркак собиқ ҳамкасбларини отиб ташлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Манбанинг хабар беришича, шаҳар марказида жойлашган фирмалардан бирида ишловчи эркак соат 11.00 да ишга келиб, собиқ ҳамкасбларига қарата ўқ узган. Улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бири эса қўрққанидан деразадан сакраб, турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Шундан кейин жиноятчи уйига келган ва яна ўқ узганда, ўқ газ баллонга тегиб, портлаб кетган. Оқибатда квартира ёниб кетган ва эркакнинг ўзи ҳам жиддий жароҳатланган. Ўт ўчирувчилар уни олов ичидан олиб чиқишган.

Айни вақтда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқдалар. Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар