АсосийDunyo

Британиялик физик Стивен Хокинг вафот этди

'Британиялик физик Стивен Хокинг вафот этди'ning rasmi

Қора туйнуклар назарияси асосчиси, британиялик физик Стивен Хокинг 77 ёшида вафот этди.

Стивен Хокинг 1942 йилнинг 8 январида Оксфордда туғилган. 1962 йилда у Оксфорд университетини тамомлайди, 1966 йилда Кембриж университети қошидаги Тринити-холл коллежида докторлик даражасини олади.

1960-йиллар бошида Хокингда амиотрофик склероз касаллигининг биринчи аломатлари пайдо бўлади, кейинчалик ушбу касаллик оқибатида у фалажлик ҳолатига тушиб қолади. 1963 йилда шифокорларр унинг атиги 2,5 йиллик умри қолганини маълум қилишади.

Оғир хасталикка қарамасдан Хокинг фаол ҳаёт олиб боришга интилади. 2007 йилда у махсус самолётда муаллақ ҳолда парвоз қилишга эришади. 2009 йилда эса коинотга парвоз режалаштирилганди, аммо баъзи сабабларга кўра парвоз амалга ошмай қолади.

Хокингнинг асосий ютуқлари орасида қора туйнуклар назариясини исботлашда термодинамика қонунларини ишлатиш, ҳамда қора туйнукларнинг “Хокинг” нурланиши деб ном олган ҳолат натижасида йўқ бўлиши назарияси бўлган.

1988 йилнинг апрелида Хокинг «Вақтнинг қисқа тарихи» китобини нашр қилади ва у ҳақиқий бестселлерга айланади.

    Бошқа янгиликлар