Гулойим бошчилигида 40 қиз яшаган қалъа реконструкция қилинмоқда (фото)

МОЗИЙДАН САДО 15.03.2018, 15:47
Гулойим бошчилигида 40 қиз яшаган қалъа реконструкция қилинмоқда (фото)

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Қирқ қиз қалъаси XIV-XV асрларга оид ёдгорлик бўлиб, халқ орасида унинг келиб чиқиши ва тарихи билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар тарқалган.

Баъзи маълумотларда келтирилишича ушбу қалъада ўз ерларини талончи кўчманчилардан ҳимоя қилган Гулойим бошчилигидаги 40 қиз яшаган.

Бино тўртбурчак шаклда бўлиб, ўртасида квадрат шаклидаги ҳовлиси ва унинг 50 га яқин хоналари мавжуд. Тўрт бўлимли иморатнинг ҳар бўлимда икки қаватли тўғри бурчакли хоналар ва даҳлизлар, ўртада эса меҳмонхона бўлган. Иморатнинг олд томонидаги девори нақшсиз, силлиқ қилиб ишланган. Ўзига хос моҳирона қурилиши орқали гўзаликка ва ҳашамдорликка эга бино орадан гарчи кўп асрлик вақт ўтган бўлсада ўз жозибасини йўқотмаган.

Аждодларимиздан мерос Қирқ қиз ёдгорлигини асраб-авайлаш мақсадида ҳозирда мазкур объектда реконструкция ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади ЎзА.

2.jpg

4.jpg

5 (1).jpg

6 (1).jpg

7 (1).jpg

8 (1).jpg

9 (1).jpg

10.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1