АсосийDunyo

Трампнинг келини ажрашиш учун судга ариза берди

'Трампнинг келини ажрашиш учун судга ариза берди'ning rasmi

АҚШ президентининг ўғли — кичик Дональд Трамп рафиқаси билан ажрашмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ президентининг келини, 40 ёшли Ванесса Трамп турмуш ўртоғидан ажрашиш учун пайшанба куни Манхэттен судига ариза берган.

Маълумотларга кўра, жуфтлик ўзаро келишув асосида ажрашишга қарор қилган. Бу эса улар ўртасида мол-мулк, беш нафар фарзандни жанжал-тўполон билан талашиш имкониятини камайтиради.

Кичик Дональд Трамп Ванесса Хейдонга 2005 йилнинг ноябрь ойида уйланган эди.



    Бошқа янгиликлар