АсосийDunyo

Санкт-Петербургда мактаб ўқувчилари доридан оммавий заҳарланди

'Санкт-Петербургда мактаб ўқувчилари доридан оммавий заҳарланди'ning rasmi

Санкт-Петербургда мактаб ўқувчилари доридан оммавий заҳарланди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таяниб хабар беради.

Заҳарланган 15 нафар мактаб ўқувчиси касалхонага ётқизилган. Шаҳардаги 5-болалар клиник шифохонаси бош шифокори Л.Исанкинанинг маълум қилишича, уларнинг 3 нафари жонлантириш бўлимида.

Санкт-Петербургдаги 97-мактабда содир бўлган мазкур ҳодисани полиция текширмоқда. Ўқувчилар қабул қилган ҳапдори тинчлантирувчи дори воситаси - "Феназепам" бўлиб чиққан. Унинг болалар қўлига қаердан келиб қолгани ҳам аниқланмоқда.

Заҳарланганлардан 11 нафарининг аҳволи қониқарли ҳолатга келган.

    Бошқа янгиликлар