1

Владимир Путин рекорд даражада овоз тўплаб, ғалаба қозонди

ДУНЁ 19.03.2018, 12:13
Владимир Путин рекорд даражада овоз тўплаб,  ғалаба қозонди

Россияда 18 март куни президент сайловлари бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг барча ҳудудларидан тўпланган овоз натажаларига кўра, Владимр Путин рекорд даражадаги натижа билан ғалаба қозонди. Унга 52 миллиондан ортиқ сайловчилар овоз берган.

Бу эса умумий ҳисобда 76,5 %ни ташкил этади. Павел Грудинин 12 % овоз билан иккинчи ўринни, Владимир Жириновский 6 % овоз тўплаб учинчи ўринни, собиқ телебошловчи Ксения Собчак эса 1,65 фоиз натижани қўлга киритган.

Қолган 4 нафар номзод 0,65 % дан 1,03 % гача овоз тўплаган.Тўртинчи бор ғалаба қозонган Путин ишонч учун россияликларга миннатдорлик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1