Қозоғистонликлар Наврўз байрами арафасида Ўзбекистонга саёҳат қилишни истайдиларми йўқми? Айнан шу савол бўйича қозоғистонлик ҳамкасбларимиз интернетда сўровнома ўтказдилар. Маълумотларни voxboll интернет сўровнома дастури мутахассиси ЎзАга тақдим этди.
Ўн тўрт кун давом этган сўровнома натижалари қуйидагича бўлди:
56 фоиз сўровномада қатнашган қозоғистонликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни ёқлаб овоз берганлар, респондентларнинг 16 фоизи байрамда юртимизга келишини билдирган, жавоб берувчиларнинг 12 фоизи ҳали бир қарорга келмаганликларини айтганлар яна 16 фоиз респондентлар Ўзбекистонда бўлганликларини тасдиқлашган.






