1

“SCORPION” фильмининг энг қийин саҳналари Бухоро вилоятида суратга олинди (Фото)

МАДАНИЯТ 20.03.2018, 15:34
Теглар: Фото
“SCORPION” фильмининг энг қийин саҳналари Бухоро вилоятида суратга олинди (Фото)

“SCORPION”да бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан имзоланган қўшма қарор асосидаги ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари айни кунларда Бухоро вилоятида давом этмоқда.


Россиядан лойиҳа учун юртимизга махсус ташриф буюрган мутахассислар фильм кадрларини суратга олиш майдонининг ўзида хомаки монтаж қилиб боришади.

Фильм ижодий ва техник жамоасини Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятлари, шунингдек Россия ҳамда Марокаш давлатлари ҳудудида бўлиб ўтади.

Лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлган воқеаси сифатида унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим (ўзбек томошабинларига “Осиё” сериалидаги Демир роли билан яхши таниш)нинг иштирокини қайд этиш мумкин.

5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.

Мурат Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модел Имане Эльбани билан бирга ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.

“SCORPION”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.

Фильм бош қаҳрамонларидан бири (ака роли)ни Фарҳод Маҳмудов ижро этади. Иккинчи бош қаҳрамон (ука роли) ижрочиси ҳозирча сир тутилмоқда.

Шунингдек, фильмда элимиз суйган санъаткорлар Карим Мирходиев, Раъно Шодиева ҳам суратга тушишмоқда.

Жанри: триллер

Давомийлиги: 90 дақиқа

Продюсер:Ойбек Абдушукуров

Режиссёр: Мухлиса Азизова

Сценарий муаллифлари: Боб Андервуд (АҚШ), Рашид Маликов

Операторлар: Макс Тцуи (Германия), Жасур Шаметов

Рассом: Дониёр Абдураҳмонов

Картина директори: Сайёра Худайбердиева

Либослар бўйича рассом: Элсевар Исҳоқова

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1