АсосийDunyo

Энага жодугарликда айбланди ва ёқиб юборилди

'Энага жодугарликда айбланди ва ёқиб юборилди'ning rasmi

Лондон атрофида яшовчи француз жуфтлиги 21 яшар энага Софи Лионе (Sophie Lionnet)нинг ўлимида айбланмоқда, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Ёш француз қизнинг кўмирга айланган жасади қолдиқлари боғдаги кул остидан топилган. Гулхан ва куйган гўшт ҳиди қўшнилар эътибори тортган ва улар полицияни чақиришган.

Маълум бўлишича, Сабрина Куайдер ва жуфти Киссем Медуни икки фарзандларининг энагасидан жодугарлик ва олмос маржонларни ўғирлаганликда гумонсирашган.

Аввалбошда энагани асира сифатида қамаб қўйиб, оч қолдиришган ва ўлардай қилиб уришган.


    Бошқа янгиликлар