1

Хитой АҚШ маҳсулотларига бож қўяди

ДУНЁ 23.03.2018, 12:16
Хитой АҚШ маҳсулотларига бож қўяди

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги бугун ўз сайтида АҚШнинг 128 турдаги маҳсулотларига бож қўйилишини маълум қилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, бож қўйилаётган АҚШ маҳсулотлари етти тоифага ажратилган.

Биринчи тоифада сархил ва қуритилган мевалар, ёнғоқ, вино, женьшень, чоксиз пўлат қувурлар бўлиб, уларга 15 фоиз бож қўйилади.

Иккинчи тоифадаги товарларга 25 фоиз бож қўйилиши мумкин. Мазкур тоифага АҚШнинг 8 номдаги маҳсулоти киритилган бўлиб, 2017 йилда биргина шуларнинг ўзи Қўшма Штатларга 1,992 миллиард доллар олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 1 март кунида пўлат ва алюминий импортига қўйиладиган бож миқдорини 25 ва 10 фоизга оширилишини маълум қилган эди. Қарор 8 март куни тасдиқланди.

Хитой Тижорат вазирлиги эълон қилган хужжат эса ушбу қарорга қарши чора бўлиб, мамлакат зарарини қоплаб бериши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1