АсосийJamiyat

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилди

'Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов энг оғир даврда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг тўғри йўлдан бориши учун хизматини аямаганини таъкидлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1970 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирган. Кейин таълимни Ливияда давом эттирган. 1980 йилда олий илмий муассасасини тамомлаб, мамлакатимизга қайтган. 1989 йил 6 февралда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси этиб сайланган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 120 дан зиёд номдаги диний-маърифий китоблари нашр этилган. У асос солган “Ҳилол нашр” нашриёти ва шу тизимдаги китоб дўконлари мўмин-мусулмон халқимизнинг энг зарур эҳтиёжини таъминлаб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар