Жанубий Қозоғистон вилояти маркази Чимкент шаҳрида илк бор ҳаво шарларининг “Очиқ осмон” фестивали бўлиб ўтди.
Бу ҳақда “ҚазАқпарат” халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, фестивалда Қозоғистон, Украина, Россия, Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакилларининг ҳаво шарлари осмонга кўтарилган.
Тажрибали учувчилар меҳмонларга шарни ҳавода нозарат қилиш бўйича маҳоратини намойиш этди. Фестиваль иштирокчилари учун турли ютуқли ўйинлар, концерт дастури ташкил этилган.






