Ироқлик Ахмад Ҳасан фақат 34 йиллик ҳибсдан кейингина муддатдан олдин озодликка чиқиши мумкин. 2017 йил сентябрда Лондон метросида амалга оширган жинояти учун Ахмад Хасанга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Лондон марказий жиноят суди судясининг фикрича, айбланувчи қўлбола портловчи ускуна ёрдамида иложи борича кўроқ инсонни қурбон бўлиши ҳаракатида бўлган.
Ҳасан бир ҳафта олдин айбдор деб топилганди. 18 ёшли Ироқ фуқароси суд вақтида ҳеч кимнинг жабрланишини истамаганлигини ва ўша вақтда “руҳий зўриқиш холатида” бўлганини қайд этган. Шунингдек, Ироқда бўлган вақтида жангарилар уни ўғирлаб кетишгани ва лагерда машғулот ўтишга мажбурлашганини таъкидлаганди.
Портловчи ускунани қўйишга қадар Ҳасан ўзининг тутинган ота-онасининг Лондондаги уйида истиқомат қилган. 2017 йилнинг 15 сентябрь куни Лондон метрополитенининг Parsons Green ер усти станциясидаги одамлар гавжум бўлган поездда юз берган портлаш оқибатида 30 киши жабрланди. Қўлбола портловчи қурилмада металл бўлаклар, бурама михлар ва кичик тиғлар ҳам бўлган.