«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови ғолиблари тақдирланди

МАДАНИЯТ 18.04.2018, 17:30
«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови ғолиблари тақдирланди

17 апрель куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг катта залида “Зувола” асил қўшиқлар миллий танловининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросимини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди ҳамда жорий йилнинг 25 январь санасидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқ орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олингани ва нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқ сафига киритилганини такидлаб ўтди.

Танловга келиб тушган қўшиқлар ичидан энг саралари деб топилгпн қўшиқлар муаллифларига диплом ва пул мукофотлаини топширди.

PQ5A7589.JPG

Зуволаси пишиқ деб топилган Азиза Мамадалиева ва Юлдуз Абдураҳмоновалар “Майда-майда” қўшиғи учун диплом, пул мукофотидан ташқари телевидение ва радиода ўз ижод намуналарини тақдим этиши учун бир йиллик бепул лицензия “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг деректори О.Абдуқахоров томонидан тақдим этилди.

PQ5A7977.JPG

Тақдирлаш маросимида эстрадамиз юлдузлари, журналистлар ва телевидение вакиллари иштирок этишди. Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

PQ5A7984.JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1