1

Вақтинча иши тўхтатилган фильм яна суратга олиняпти...

МАДАНИЯТ 30.04.2018, 13:15
Вақтинча  иши тўхтатилган фильм яна суратга олиняпти...

“Берлин — Оққўрғон” фильмининг суратга олиш ишлари 2017-йилда вақтинча тўхтатиб қўйган эди...

Яқиндагина, режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг, иккинчи жаҳон уруши ҳақида ушбу картинаси яна ўз ишини давом эттиряпти.

“У ерда содир бўладиган воқеалар Берлин ва болалигим ўтган Тошкент вилоятининг Оққўрғон қишлоғида бўлиб ўтгани учун “Берлин — Оққўрғон” деб номланган”, - дейди режиссёрнинг ўзи.

Айни вақтда ижодкорлар Оқтошда суратга олиш ишлари билан банд.

Маълумот ўрнида фильмда бош ролларни Сейдулла Малдахонов, Ҳасан Шуҳратов, Раъно Шодиева, Нигора Каримбоева ва бошқа актёрларни кўриш мумкин. Қизиғи, катта кичик ролларни ижро этган актёрларнинг аксарияти дебютантлар.

Суратга олиш ишлари Берлин шаҳрида ҳам бўлиб ўтади. Берлиндаги суратга олиш ишлари бир ой, бир ярим ойлардан сўнг бўлиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1