1

Пойтахтда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 07.05.2018, 09:32
Пойтахтда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди

“Ўзэкспомарказ”да маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган ўттиздан зиёд дипломатик корпус ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

Фестиваль доирасида мамлакатимиз тарихи, халқимизнинг урф-одатлари ҳақида маълумот берадиган миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Турли халқларнинг ранг-баранг қадриятлари, миллий либос ва амалий санъат намуналари намойиш этилди.

– Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган ушбу фестиваль дунё халқларининг миллий қадриятлари билан яқиндан танишиш имконини бермоқда, – дейди Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар.

ЎзА хабарига кўра, тадбирда турли халқларнинг миллий таомлари тортилди. Дилтортар куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

DSC_6433.JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1