АсосийMadaniyat

Жан Рено “Хўжа Насриддин” фильмида суратга тушади

'Жан Рено “Хўжа Насриддин” фильмида суратга тушади 'ning rasmi

Франциялик супер юлдуз Жан Рено “Хўжа Насриддин” фильмида суратга тушади, деб хабар қилмоқда “Халқ Сўзи” нашри.

Ушбу ҳақидаги келишувга Канн фестивали доирасда эришилган. Бутун дунё кинематографларини бир ерга тўплаган Канн халқаро кинофестивалида Ўзбекистон делегацияси Россиянинг “Реновацио” кинокомпанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган.

Ушбу меморандумга мувофиқ 2018 йилда россиялик киноижодкорлар ўзбек ҳамкасблари билан бирга Ўзбекистонда “Хўжа Насриддин” фильмининг суратга олиш ишлари бошланади.

“Реновацио” кинокомпанияси продюсери Георгий Малковнинг таъкидлашича, россиялик киноижодкорлар томонидан мазкур фильмда роль ижро этиш учун супер юлдуз Жан Рено ҳам таклиф этилган. Жан Рено томонидан мазкур таклиф ижобий қабул қилинган”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, “Хўжа Насриддин” лойиҳасида ижодий ва техник гуруҳнинг ярмини ўзбекистонлик мутахассислар ташкил этади. Ушбу лойиҳа орыали ўзбекистонлик мутахассислар иш билан таъминланиши, ўзаро тажриба алмашиши, ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар