1

Нагоя шаҳар ҳокими Такишито Кавамураги: Ўзбекистонни бир бор кўриш орзуим

МАДАНИЯТ 19.05.2018, 14:36
Нагоя шаҳар ҳокими Такишито Кавамураги: Ўзбекистонни бир бор кўриш орзуим

Японияда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон ҳафталиги” Нагоя шаҳрида ҳам давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Нагоя шаҳар ҳокими Такишито Кавамураги билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

86be2f76-e749-4d85-9b5d-5e7eadb3bfa6.jpg

“Ўзбекистон бой тарихга эга мамлакат. Жаҳон илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларга бешик бўлган диёрни, унинг мафтункор табиати ва очиқ осмон остидаги музей дея таърифланадиган шаҳарларни бир бор кўриш орзуйим”, дея қайд этди Т.Кавамураги.

Шу куни шаҳарнинг “Seishonen Bunka” марказида Ўзбекистон санъати усталарининг бадиий чиқишлари, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган миллий либослар, ганж ўймакорлиги ва буюмлар кўргазмаси, каштачилик намуналари япониялик иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

deafd620-400d-4a33-aa6f-647e31d9273f.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1