1

Болливуд юлдузлари Ўзбекистонда видеоклип суратга олишмоқда

МАДАНИЯТ 24.05.2018, 14:30
Болливуд юлдузлари Ўзбекистонда видеоклип суратга олишмоқда

Хонанда ва бастакор, бир неча машҳур қўшиқлар муаллифи Арко Право Мукҳерже бошчилигидаги мусиқа гуруҳи жорий йилнинг май ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонда видеоклип суратга олди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг туристик брендини оммалаштириш устида катта амалий чоралар кўрилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ҳинд юлдузларининг бир нечта видеоклиплари Ўзбекистонда суратга олиш ҳақида келишиб олинганди.

Жорий йилнинг май ойининг биринчи ярмида Арко Право Мукҳержеэ бошчилигида биринчи мусиқа гуруҳининг клипи суратга олинди. Арко – хонанда, бастакор, бир неча машҳур қўшиқлар муаллифи. Унинг Жисм 2 блокбастери учун ёзилган саундтреги интернет сайтлари орқали 50 миллион мартадан ортиқ кўрилган.

Ушбу мусиқа гуруҳига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди. Хонанданинг қўшиқларини суратга олиш жараёнида асосий маслаҳатчи вазифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов қатнашди.

Ҳинд юлдузининг Ўзбекистондаги ташрифи хонанданинг расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ёритилди.

Мусиқали видеоклиплар ҳинд телеканаллари ва You Tubeдаги расмий каналлар орқали намойиш этилади.

Лойиҳанинг кейинги меҳмонлари Меэт Брос гуруҳи ва хонанда ҳамда актриса Каника Капур. Ушбу ижодкорларнинг видеоклиплари интернет сайтлари орқали 200 миллиондан ортиқ марта кўрилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Болливуд юлдузлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик Ўзбекистоннинг туристик потенциалини очиб бериш учун муҳим аҳамиятга эга. Бу лойиҳа орқали юртимизнинг туристик салоҳиятини нафақат Ҳиндистон балки, Ғарбий Европа ва АҚШ давлатларидаги бир неча миллионлик ҳинд диаспоралар орасида ҳам танитиш мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1