АсосийMadaniyat

Актёр Матёқуб Матчонов янги уюшма раиси этиб тайинланди

'Актёр Матёқуб Матчонов янги уюшма раиси этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳиби Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Ўзбеккино”нинг фейсбукдаги саҳифасидаги маълумотга асосланиб, хабар берган.

Маълумот учун, Уюшма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарорига асосан қайта ташкил этилган.

Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, кино соҳасида ижтимоий маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишдир.

    Бошқа янгиликлар