Бухоро вилоятида уч кун давомида ХVII анъанавий «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга 300 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирларга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар сони 3,5 мингдан ошди.
Фестивальнинг ёпилиш маросими Бухоронинг Арк қўрғони олдидаги Регистон майдонида бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев иштирок этди.
Шодмон Сулаймон сценарийси асосида режиссёр Рауф Авезов томонидан саҳналаштирилган концерт дастурида санъаткорлар Зулайхо Бойхонова, Алишер Турдиев (Файз), Ҳосила Раҳимова, Севинч Мўминова, Зиёда, ВИА «Шарқ» гуруҳи иштирок этди.