АсосийMadaniyat

Мўйноқ “кемалар қабристони”да “Стихия” абстракт электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади

'Мўйноқ “кемалар қабристони”да “Стихия” абстракт электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади'ning rasmi

14 сентябрь куни Мўйноқ “кемалар қабристони”да “Стихия" абстракт электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Қўмитанинг матбуот хизмати хабар беришича, фестивалнинг мақсади – Орол денгизи муаммоси ҳақида жаҳон ҳамжамиятининг хабардорлигини ошириш, оқилона сув истеъмолини кучайтириш.

Фестивалда иштирок этиш бепул. Кейинги фестиваллар вилоятни ривожлантириш учун хайрия маблағларини йиғишга қаратилади.

Очилиш маросимида кемалар қабристонига сафар ташкил этилади, иштирокчилар туз карьералари ва маҳаллий ўлкашунгслик музейига ташриф буюришлари мумкин.

Фестиваль саҳнаси ёдгорлик ўрнатилган майдонда жойлашган. Овоз денгиз томон йўналтирилади. Соат 18:00 да “товушли саёҳат” бошланади ва бу тахминан 10 соат давом этади.

Эртаси куни иштирокчилар Нукусга ташриф буюришади. Унда шаҳар бўйлаб юриб, жаҳонга машҳур И. Савицкий номидаги давлат санъат музейига ташриф буюриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар