1

Ўзбекистонда «Болажонлар-ширинтойлар» мода фестивали бошланди

МАДАНИЯТ 31.05.2018, 13:42
Ўзбекистонда «Болажонлар-ширинтойлар» мода фестивали бошланди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Болажонлар-ширинтойлар» анъанавий болалар мода фестивали бошланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Тадбир 1 июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ва моделерлар уюшмаси томонидан ташкил этилди.

Фестивалнинг биринчи кунида соҳада таълим олаётган талаба-ёшлар, ёш дизайнерлар, болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Мутахассислар томонидан олиб борилган дарсларда иштирокчилар либослар учун мато танлаш, материалларга қўл меҳнати ёрдамида безак бериш, болажонларни «Fashion shоw»ларда иштирок этишга тайёрлаш ва уларнинг сифатли пардоз-андози ҳақида зарур маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, фестиваль давомида таниқли дизайнерлар билан учрашувлар, модалар намойиши, иштирокчиларни тақдирлаш маросими ва гала-концерт ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1