1

"Иккинчи халқаро конгреси Ўзбекистон маданий ҳаётида улкан ҳодиса бўлиши кутилмоқда"

МАДАНИЯТ 01.06.2018, 15:42
"Иккинчи халқаро конгреси Ўзбекистон  маданий ҳаётида улкан ҳодиса бўлиши кутилмоқда"

2018 йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси-халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик...

Ушбу муҳим тадбир ҳақида иштирокчилар ўз фикрларини билдиришмоқда...

Васила Файзиева, Ўзбекистон давлат санъат музейи директори:

— “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлараро мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгреси Ўзбекистон тарихида, жумладан, музейимиз тарихида ҳам улкан ҳодиса бўлиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳада музейимиз махсус китоб-альбом билан иштирок этяпти. Китоб-альбом Ўзбекистон давлат санъат музейининг юз йиллигига бағишланади. Ушбу китобдан маданиятимизга хос амалий санъат, ҳунармандчилик, Марказий Осиё ёдгорликларига бағишланган бўлимлар ўрин олган. Шуни алоҳида қайд этишим керакки, ушбу тўпламнинг яратилишида лойиҳа ташкилотчилари, музейимиз ходимлари ва Ўзбекистонда шу соҳада фаолият олиб борадиган барча йирик мутахассислардан ташкил топган жуда катта жамоанинг меҳнати сингди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорини ижросига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг “ 2017-2027 йилларда давлат музейларини такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” қарорларининг аҳамияти катта бўлди деб айтишим мумкин.

Мени қувонтирган яна бир нарса, лойиҳа музейимиз фаолиятини ёритиш ва уни дунёга танитиш учун имконият эшикларини очди. Чунки китоб-албомдан ўрин олган саҳифаларда музейимиз фаолияти батафсил ёритиб берилган. Мен ушбу лойиҳани амалга оширишда бошчилик қилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси раҳбари ва муаллифи Фирдавс Фридунович Абдухаликовга, Узбекистон ФА академиги, тарих фанлари доктори, профессор, Эдвард Васильевич Ртвеладзега ҳамда Россиядаги ушбу ташаббус кўмакчилари бўлган барча ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1