1

Баҳром Шомсутдинов: "Меҳмонлар биздан хурсанд бўлишига шубҳам йўқ!"

МАДАНИЯТ 01.06.2018, 16:08
Баҳром Шомсутдинов: "Меҳмонлар биздан хурсанд бўлишига шубҳам йўқ!"

6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси доирасида иштироклар учун ўзбек миллий тамолари ҳам тортиқ этилади.

Бу борада масъул, Ўзбекистон ошпазлар Ассоциацияси аъзоси, Баҳром Шомсутдинов шундай дейди:

— Конгресс иштирокчиларини ўзимизнинг мазали миллий таомларимиз — шарқона сомса, тўйимли ўзбекона шўрва, ва албатта, ош орқали ҳайрон қолдирмоқчимиз. Ош тайёрлаш учун бизга қозон, ўчоқ ва табиий олов ташкил қилиб беришмоқда. Шунингдек, ачиқчучук ва замонавий салатлар тайёрланади. Ширинликлардан эса шарқона пахлава пишириш режалаштирилган. Хуллас, меҳмонлар биздан ҳурсанд бўлишига шубҳам йўқ!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1