1

​Ўзбекистон маданияти Кунсткамера тўпламларида

МАДАНИЯТ 02.06.2018, 10:47
​Ўзбекистон  маданияти Кунсткамера тўпламларида

Хабарингиз бор 6-8- июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, оммалаштириш ва асраб-авайлашга бағишланган халқаро конгресс бўлиб ўтади. Ушбу конгресс дастуридан иштирокчиларнинг Буюк Петр номидаги этнология ва антропология музейи - (Кунсткамера)га ташрифи ҳам ўрин олган.

1714 йилда Буюк Петр томонидан асос солинган ушбу музей дунёнинг турли минтақалари тарихини ўзида акс эттирган 15 та бўлим ва битта илмий марказдан ташкил топган. Музейнинг тарих фанлар номзоди М.Е.Резван бошчилигидаги Марказий Осиё этнографияси бўлимидан Марказий Осиё, жумладан, мамлакатимиз маданиятига оид кўплаб экспонатлар ўрин олган. Мазкур бўлим туркий ва эроний қабилаларнинг моддий ва маьнавий маданияти ва қишлоқ хўжалигини акс эттирувчи 13 мингга яқин предметларни ўзида мужассамлаштирган. Музей тарихига назар ташласак бу ердаги буюмларнинг асосий қисми XIX асрнинг иккинчи ярмида келтирилганига гувоҳ бўламиз. Музей экспонатлари таркибидан XIX асрнинг охири XX бошларида Ўрта осиёлик тикувчилар томонидан яратилган қимматбаҳо тошлар билан бахмал ва ипак матоларга ишлов берилган буюмлар ҳам ўрин олган. Бир вақтлар Бухоро амирлари томонидан Рус императорлари ва уларнинг хонимларига ҳадя сифатида юборилган ушбу либослар Кунскамернаинг қимматбаҳо экспонатлари ҳисобланади. Шунингдек, бўлим фондида Помир этакларида яшаган халқлар маданиятини акс эттирувчи тўпламларлар ҳам мавжуд. Ўларнинг асосий қисми И. И. Зарубин томонидан 1914 йилда тўпланган.

Бир сўз билан айтганда, Кунсткамера га саёҳат тадбир қатнашчиларига катта билим ва таассурот улашиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1