​Дин тарихи Давлат музейида Ўзбекистон кўргазмаси

МАДАНИЯТ 02.06.2018, 13:41
​Дин тарихи Давлат музейида Ўзбекистон кўргазмаси

Хабарингиз бор 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, оммалаштириш ва асраб-авайлашга бағишланган халқаро конгресс бўлиб ўтади. Ушбу конгресс дастуридан иштирокчиларнинг Дин тарихи Давлат музейига ташрифи ҳам ўрин олган.

Диннинг юксалиш босқичлари ва ривожланиш тарихини ифодаловчи Россияда ягона бўлган дин тарихи музейи дунё миқёсида ҳам кам сонли музейлардан бири ҳисобланади. Музейга 1932 йилда асос солинган бўлиб, унинг коллекцияларидан 180 мингга яқин экспонатлар ўрин олган.

Бугунги кунда Дин тарихи давлат музейида Рус проваслав тарихи, Католиклик, “Шарқ динлари” экспозициясининг “Буддавийлик” зали, Протистантлик, Шарқ динлари (буддавийлик, ҳиндуийлик, конфуцийлик, даосизм, синтоизм) ва Ислом бўлимлари доимий ташрифлар учун очиқ. Ислом фонди таркибидан ибодат объектлари, графикалар, санъат ва ҳунармандчилик намуналари ўрин олган. Уларда ислом дини ёйилган давлатлар халқлари (Марказий Осиё, Шимолий Кавказ, Шарқ мусулмон мамлакатлари — Покистон, Ҳиндистон, Ироқ, Афғонистон, Ливан, Туркия) маросимлари, маданияти ва турмуш тарзи акс этган.

Конгресс доирасида 6 июнь куни Динлар тарихи Давлат музейида Ўзбекистон маданий мероси лойиҳасига бағишланган кўргазма ташкил этилади. Ушбу кўргазма давомида иштирокчилар мамлакатимиз ҳудудидаги исломгача ва ундан кейинги даврларга оид коллекциялар билан танишишлари кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1