1

Тасаввур орқали ўтган Шарқ

МАДАНИЯТ 03.06.2018, 13:04
Тасаввур орқали ўтган Шарқ

Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгрессининг бўлғуси иштирокчилари анжуман хусусида, унинг доирасида ўтказиладиган муҳим тадбирлар, кўргазмаларнинг аҳамияти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашишда давом этмоқда. Улардан бири Третьяков Давлат галереяси (Россия) бош директори, санъатшунослик фанлари номзоди Трегулова Зелфира Исмаиловна:

-«Бухоро ипаги ва тилласи: Бухоро амирлариининг элчилик туҳфалари Россия Фанлар Академияси антропология ва этнография Музейи тўпламларида», «Рақс ва ипак», «Ўзбекистон: маданиятлар чорраҳасида» – булар 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгресс доирасидаги бир қатор тадбирларнинг дебочаси холос.


Конгресс ишида дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 200 дан ортиқ олимлар, экспертлар, дипломатлар, давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар, омммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Нуфузли тадбирга Ўзбекистон, Австрия, Буюк Юритания, Германия, Эрон, Россия, Польша, Франция, Туркия, Чехия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатларнинг йирик музейлари ва илмий институтларининг раҳбарларпи ҳамда директорлари, ЮНЕСКО, , ISESCO, IRSICA, ICOMOS вакиллари, таниқли олимлар – академиклар, профессорлар, фан докторлари жалб этилган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1