1

Конгресс иштирокчилари Санкт-Петербургга етиб келишди

МАДАНИЯТ 06.06.2018, 03:34
Конгресс иштирокчилари Санкт-Петербургга етиб келишди

Аввал хабар қилинганидек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 6-8 июнь кунлари “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро Конгресси бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.


5 июнь куни Санкт-Петербург вақти билан 21:30 да мазкур анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистондан бир гуруҳ олимлар, йирик музейлар ва илмий муассасалар раҳбарлари, таниқли санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари Санкт-Петербург шаҳрига етиб келишди. Ҳаво ҳарорати +9 С. Нева соҳилига хос “оқ тунлар” афсонавий шаҳарга ўзгача фусун бахш этган.

“Парк Инн Прибалтийская” меҳмонхонасида юртимиздан ташриф буюрган меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди.


6 июнь куни конгресснинг тантанали очилиши, Санкт-Петербург музейларида Ўзбекистон мадани меросига оид бир қатор кўргазмалар анжуман кун тартибидан ўрин олган.

Конгресс ҳақидаги янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1