АсосийMadaniyat

Санкт-Петербургдаги кўргазмада Бухоро амирининг тўни энг қиммат экспонат сифатида эътироф этилди

'Санкт-Петербургдаги кўргазмада Бухоро амирининг тўни энг қиммат экспонат сифатида эътироф этилди'ning rasmi

Бугун Санкт-Петербургдаги Динлар тарихи музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма фаолиятини бошлади. Унда 100 дан ортиқ археологик топилмалар намойиш этиляпти.

Жумладан, Сурхондарёдаги Қоратепа ҳудудида ва Афросиёб харобаларида топилган тарихий ашёлар – сопол идишлар, маъбудлар ҳайкалчалари, ўймакор нақшлар намуналари кўргазмага қўйилган.

Экспозициянинг яна бир бўлими Бухоро яҳудийлари тарихига бағишланди.

ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг бошида тикилган Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг тўни кўргазманинг энг қиммат экспонати сифатида эътироф этилмоқда.

Бундан ташқари, Россиянинг музейида ҳайкаллар, фотосуратлар ва қадимий қўлёзмалар омманинг эътиборига ҳавола этиляпти.

    Бошқа янгиликлар