Ватанимиздаги диний бағрикенгликнинг Санкт-Петербургдаги исботи

МАДАНИЯТ 07.06.2018, 09:02
Ватанимиздаги диний бағрикенгликнинг Санкт-Петербургдаги исботи

Ўзбекистон азалдан турли динлар, тамаддунлар туташган ҳудудда жойлашган. Ватанимиз ҳудудидан буддавийлик, зардўштилий, насронийлик сингари динларга оид тарихий ёдгорлик топилгани ҳам бундан дарак беради.

Санкт-Петербургдаги Дин тарихий Давлат музейи дунё динлари тарихини ўрганишдаги муҳим илмий муассасалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистондан бориб қолган кўплаб диний манбалар, ибодат анжомлари, ҳужжатлар, уй-рўзғор буюмлари, фотосуратлар сақланмоқда.

Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва маданиятлар ўртасиаги мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро конгресси доирасида “Ўзбекистон – маданиятлар чорраҳасида” номли кўргазма ташкил этилди.

Музей ходимарининг таъкидлашича ўтган асрнинг 60-йилларида Сурхондарё вилояти ҳудудидан топилган Будда ҳайкалчасининг бош қисми ушбу музейнинг энг нодир артефактларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистондан ҳудудидан келтирилган бир қатор Қуръони карим нусхалари, жойнамозлар, таҳорат олиш учун ишлатиладиган обдаста ва дастшулар халқимизнинг асрлар давомида руҳиятига турмуш тарзига сингиб кетган исломий анъаналардан хабар беради. Ўтган асрга оид кўплаб фотосуратларда юртимиз мусулмонларининг ҳаёти, муҳим диний тадбирлар ўз аксини топган.

Шунингдек, кўргазмада Самарқанддан келтирилган, яҳудий келин-куёв ўртасида икки аср муқаддам тузилган никоҳ шартномаси ҳам азалдан юртимизда диний бағрикенглик ҳукм сурганини кўрсатади.

Кўргазмада намойиш қилинган ноёб экспонатлардан яна бири Бухоро амири Саид Абдулаҳадхонга тегишли зардўзи чопондир. Ушбу чопон Россияга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, бухоролик зардўзларнинг меҳнати ва маҳорати эвазига тикилган бу бебаҳо либос музейдаги энг ноёб экспонатлардан бири сифатида тан олинади.

Тадбирда ушбу нодир экспонатларнинг аҳамияти, Ўзбекистон динлараро бағрикенглик муҳитини шакллангани ҳақида тўхталиб ўтишди. Музей фондига Ўзбекистон ҳудудидан топилган “Катта Лангар Қуръони”нинг факсимиле нсхаси “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар туҳфа қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1