Cанкт-Петербургда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган Конгресс давом этмоқда

МАДАНИЯТ 07.06.2018, 15:06
Cанкт-Петербургда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган Конгресс давом этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро Конгресси ўз ишин бошлади. Россия Фанлар академиясининг Максим Горький номидаги Олимлар уйида ушбу анжуман тантанали равишда очилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимиз бой маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган оқилона сиёсатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Куни кеча Санкт-Петербургдаги бир қатор музейлар ва маданий муассасаларда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазмалар очилган эди. Анжуманда таъкидланганидек, бу кўргазмалар Россияда ўтадиган Футбол бўйича Жаҳон чемпионати кунларида ҳам ўз ишини давом эттиради ва минглаб хорижлик футбол мухлислари учун халқимиз маданияти билан яқиндан танишиш имконини беради.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори Роиқ Баҳодиров, ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёдаги кластер бюроси раҳбари Криста Пиккат ва бошқалар Ўзбекистоннинг маданий меросини тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда сўзга чиққан хорижлик олимлар ва экспертлар Ўзбекистонда бу борада олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ экани, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги тажрибасини халқаро миқёсда оммалаштириш лозимлигини таъкидладилар.Конгресс кун давомида шўъбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1