Бутунжаҳон жамиятига аъзо бўлиш жараёни оддий

МАДАНИЯТ 09.06.2018, 16:54
Бутунжаҳон жамиятига аъзо бўлиш жараёни оддий

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” II конгресс бўлиб ўтди ва анжуман якунида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича бутунжаҳон жамиятини тузишга қарор қилинди.

Бутунжаҳон жамияти ва унга янги аъзоларни қабул қилиниши шартлари ҳақида эксперт Андрей Зибкин ўз фикрини билдирди:

Жамиятга қабул қилиш жараёни оддий. Ариза ва икки нафар аъзонинг тавсияси зарур холос. Жамият бошқарувининг мажлисида ариза кўриб чиқилади. Аъзолик бадали кўзда тутилмаган. Тавсия жараёнининг кўзда тутилиши жамиятга тасодифий одамлар кириб қолишининг олдини олиш. Қолаверса, аъзоликка ўзини кўрсата олган муносиб одамларни қабул қилиш мақсад қилинган.

Жамият илмий кенгашининг таркиби бунга яққол далдил бўла олади. Агар рўйхатга эътибор қилсангиз, аъзоларнинг барчаси фаолияти соҳасида ўзини кўрсата олган муносиб кишилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш бўйича бутунжаҳон жамияти илмий Кенгашига Ўзбекистон Республикасит Фанлар Академияси академиги Эдвард Ртвеладзе сайланди. Илмий кенгаш аъзолари орасида Ирина Попова, Ефим Резван, Акбар Ҳакимов, Шокир Пидаев, Александр Наймарк, Рустам Сулайманов ва бошқа миллий ҳамда хорижий олимлар бор.

Жамият ва унинг илмий кенгаши вазифаларини амалга ошириш ишига кўмаклашиш учун унинг Бошқаруви тузилди. “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” мултимедиа лойиҳасининг муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдуҳолиқов бир овоздан Бошқарув раиси этиб сайланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1