1

Синдаодаги фестивалда ўзбек кинофильмлари намойиш этилади

МАДАНИЯТ 12.06.2018, 14:27
Синдаодаги фестивалда ўзбек кинофильмлари намойиш этилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 12-17 июнь кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар кинофестивалида ўзбек кинофильмлари ҳам намойиш этилади.

Ҳозирча, фестиваль ташкилотчиларига “Йўл бўлсин” ва “Меросхўр” бадиий фильмлари инглиз тилидаги субтитр билан таъминланган ҳолда тақдим этилди. Ташкилотчилар томонидан юборилган маълумотларга биноан ушбу филмлар фестиваль ҳайат аъзолари томонидан танлаб олиниб, фестивалнинг асосий дастурида намойишга тавсия этилган.

Шунингдек, фестиваль доирасида 14-15 июнь кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали иштирокчилари кинобозори” ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирда Хитойнинг нуфузли кинокомпаниялари ва медиа ташкилотлари иштирокида фильмлар прокатини таъминлаш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбир давомида ҳар бир иштирокчи мамлакатга повильонлар ажратилиб, миллийкинематография намуналарини ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудларида намойиш этиш имкониятлари ўрганилиб, тегишли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1